Энди ортиқча ишлаганлар учун икки баробар ҳақ тўланади
0
Қонунчилик палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра, янги қонун лойиҳасига кўра, йиллик 120 соатлик ортиқча иш лимити бекор қилинади. Ҳужжатга асосан, ортиқча меҳнатга тўлов камида қуйидагича белгиланади: кунига дастлабки икки соат учун – бир ярим баробар, икки соатдан ортиқ бўлса – камида икки баробар тўланади.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, ташкилотларда меҳнат унумдорлигини ошириш ва ходимлар даромадини кўпайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
