Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакам бошқаради
0
Мазкур учрашув мухлислар учун байрам кайфиятида ўтиши кутилаяпти. Ўзбекистон жамоаси ўз мухлислари олдидаги сўнгги ўйинда ғалабани нишонлаш имконига эга бўлади.
Қатар эса ўйинда ғалаба қозонишга муҳтож — улар учун учинчи ўринга чиқиш ва кейинги саралаш босқичига йўл олиш муҳим. Шу боис, меҳмонлар учун ўйин катта аҳамият касб этади.
Мазкур учрашувда бош ҳакам сифатида Хитойдан Ма Нинг тайинланган. У ўйинни назорат қилади ва Қатарнинг БААга қарши курашида ҳал қилувчи баҳсга ҳакамлик қилади.
