УЕФА Нуну Мендешни финалнинг энг яхшиси деб эълон қилди
0
Мендеш Испанияга қарши финалда 120 дақиқа тўлиқ ўйин ўтказиб, бир гол урди, икки марта тўпни тортиб олди ва 7 марта тўпни жамоасига қайтарди. У пенальти сериясида ҳам аниқ зарба йўллаб, ўйиндаги фаолиятини қувватли зарба билан якунлади.
Клуб даражасида Нуну Мендеш ПСЖ сафида ҳаракат қилади ва бир ҳафтадан кейин жамоаси билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши кутилмоқда.
