Криштиану Роналду ёш юлдуз Ямални ҳимоя қилди
0
«Ламин жамоадошлар билан ҳам, индивидуал тарзда ҳам кўплаб совринларни қўлга киритади. У — ҳақиқий феномен. Уни узоқ йиллар давомида кутилган муваффақиятлар кутмоқда. Улардан бири — Миллатлар Лигаси бўлади. У эндигина 17 ёшда... Илтимос, уни тинч қўйинглар. У хотиржам бўлиши керак», — деди Роналду.
Унинг сўзларига кўра, катта саҳнага эрта чиққан ёш футболчилар учун тинч муҳит — энг муҳим омиллардан бири. Вақти келиб, Ямал ўзини тўлиқ намоён этади.
