Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди
0
Қайд этилишича, Мирзиёева ва Мейер икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилган.
Таълим ва маданият соҳасидаги алмашинувларга, жумладан, Америка университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳам муҳокама қилинган. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар: тадбиркор аёллар учун дастурлар, молиявий ресурсларни тақдим этишда шаффофликни таъминлаш йўлидаги қадамлар ҳақида сўз юритилган.
«Америкалик ҳамкорларимизга доимий қўллаб-қувватлаш ва очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз. Ишонамизки, олдинда биргаликда эришиладиган натижалар ҳали кўп», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.
Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
