«МЮ» Матеус Куняни расман ўз сафига қўшди
0
Куня англиялик клуб билан беш йиллик шартнома тузди, унда яна бир мавсумга узайтириш имкони ҳам бор.
ОАВ маълумотларига кўра, трансфер суммаcи тахминан 74 миллион еврони ташкил қилган. Тўлов бир неча босқичда амалга оширилиб, тўрт-беш йил давомида қопланади.
Матеус Куня аввал «Вулверхэмптон» жамоаси билан 2029 йилгача шартномага эга эди. 2024/25 йилги мавсумда 26 ёшли футболчи жами 36 учрашувда иштирок этди, 17 гол ва 6 голли пас билан фаолият олиб борди.
