Добавить новость
103news.com
World News
Июнь
2025

Исроил Эронга кутилмаган зарба берди — минтақада таранглик авжида

0
13 июнь тонгида Яқин Шарқ яна бир бор хавфли бурилиш остидан ўтди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон ҳудудидаги бир қатор муҳим ҳарбий ва фуқаролик объектларига кенг кўламли зарбалар йўллади. Ҳужумлар Теҳрон, Натанз, Табриз, Қум, Исфаҳон, Кирмоншоҳ, Ҳамадон каби стратегик шаҳарларга қаратилди. Бу ҳақда халқаро ОАВлар кенг ёритмоқда.

Яҳудий давлати ҳукуматига кўра, ушбу амалиётнинг асосий сабаби Эрон ядровий қурол яратиш остонасига етиб келгани бўлди. Бош вазир Бинямин Нетаняҳу ўз чиқишида «бошқа чора қолмагани»ни таъкидлаб ўтди.

Катта йўқотишлар ва муҳим шахсларнинг ўлими

Эрон расмийларининг баёнотига кўра, зарбалар натижасида бир қатор юқори мартабали ҳарбийлар ва илм-фан вакиллари ҳаётдан кўз юмган. Жумладан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони Ҳусайн Саломий, Эрон Қуролли Кучлари штаби раҳбари Муҳаммад Бағирий ва ядро соҳаcидаги етакчи олимлар ҳалок бўлган. Оммавий ахборот воситалари тинч аҳоли орасида ҳам жабрланувчилар борлигини маълум қилмоқда.

Эроннинг жавоб ҳаракати ва хавфсизлик чоралари

Жавоб сифатида Эрон юзлаб дронларни Исроил ҳудудига йўллаган. Бундан сўнг Исроил фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ҳаво ҳудудини ёпди ва аҳолини паноҳгоҳларда қолишга чақирди. Бош вазир Нетаняҳу «амалиётнинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди», дея таъкидлади.

Вашингтон–Теҳрон музокараси ортидаги зарба

Ажабланарлиси, ушбу ҳужум АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядро дастури бўйича музокаралар давом этаётган пайтда содир бўлди. АҚШ президенти Доналд Трамп бу амалиётдан аввалдан хабардор бўлганини айтди, бироқ Америка унда иштирок этмаганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Исроилни ҳимоя қилишга тайёр эканини ҳам билдирди.

Нетаняҳу учун сиёсий чиқиш йўлими?

Таҳлилчилар фикрича, Нетаняҳунинг бундай тажовузкор сиёсат юритиши унинг ички сиёсий босимларини енгиллаштиришга қаратилган. Иқтисодий муаммолар, коррупция можаролари ва Ғазо инқирозидан чарчаган аҳоли орасида унинг қўллаб-қувватланиши кескин пасайган. Шу боис баъзилар бу уруш у учун сиёсий фурсат деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда Исроил томонидан Эронга қарши ўтказилган яширин операциялар сони ортиб бормоқда. Эсингизда бўлса, 2020 йилда ядро олими Муҳсин Фахризода ўлдирилган, 2021 йилда эса Натанзда портлаш рўй берганди — бу ҳам “Моссад” хизмати билан боғланган.

Хулоса қилиб айтганда, Яқин Шарқдаги мураккаб сиёсий манзара янада чигаллашмоқда. Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият кучайган сари, бутун минтақа тинчлиги таҳдид остида қолмоқда.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России