Добавить новость
103news.com
World News
Июнь
2025

Криштиану Роналдунинг янги режаси: "Ан-Наср"ни Жорже Жезуш бошқарадими?

0
Сўнгги йилларда фақат майдонда эмас, балки клуб ичида ҳам катта таъсирга эга бўлиб бораётган Криштиану Роналду яна бир муҳим қарорга таъсир кўрсатмоқда. Саудия Арабистонининг етакчи клубларидан бири — "Ан-Наср" сардори жамоа учун янги бош мураббий сифатида ўз ҳамюртини танламоқчи.

Франциядаги "Foot Mercato" нашрининг хабар беришича, 40 ёшни қаршилаган Роналду мураббийлик лавозими учун португалиялик машҳур мутахассис Жорже Жезушни кўзламоқда. Манба маълумотларига кўра, Роналду аллақачон Жезуш билан шахсан мулоқотга киришган ва унга "Ан-Наср" бош мураббийи лавозими таклиф этилган.

Бу тасодифий қарор эмас. Роналду нафақат жамоанинг етакчиси, балки клубда стратегик қарорлар қабул қилишда ҳам муҳим рол ўйнаётгани сир эмас. Яқинда у "Ан-Наср" билан шартномасини яна икки йилга — 2027 йилнинг ёзигача узайтирди. Шу билан бирга, матбуотда тарқалган маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти Роналдунинг кадрлар масаласидаги фикрларини инобатга олишни расман ваъда қилган.

Жорже Жезушнинг номзодига эътибор қаратилиши ҳам бежиз эмас. У ўз вақтида "Бенфика", "Фламенго" ва сўнгги бор Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубини бошқариб, муҳим натижаларга эришган. Жезушнинг тактик етуклиги ва катта тажрибаси Роналду учун ишончли мураббий образини шакллантирган бўлиши мумкин.

Маълумки, Жезуш май ойида "Ал-Ҳилол" клуби билан муносабатларини тўхтатган эди. Бу эса унинг янги чақириқларга очиқ эканлигини англатади. Шу билан бирга, "Ан-Наср" эса италиялик мутахассис Стефано Пиоли билан яқинда хайрлашган, бу эса бош мураббий лавозимида бўшлиқ пайдо бўлганини тасдиқлайди.

Айнан шу фонда Жезушнинг клубга келиши нафақат Роналду, балки бутун жамоа учун муҳим босқич бўлиши мумкин. Саудия Арабистони футболида жиддий инвестициялар ва катта рақобат фонида тажрибали мураббийларга талаб юқори. Жамоа олдига қўйилаётган мақсадлар катта ва Роналду ўз атрофига ишончли мутахассисларни жамлашни истамоқда.

Албатта, ҳозирча бу фақат музокаралар ва эҳтимол ҳақидаги хабарлардир. Бироқ Роналдунинг ўз сўзини ўтказиш қобилияти ва клубдаги нуфузи ҳисобга олинса, Жезушнинг тайинланиши реал эҳтимол сифатида кўрилаётгани ажабланарли эмас.

Энди барча эътибор "Ан-Наср" раҳбариятининг расмий қарорини кутишда. Криштиану Роналду эса яна бир бор нафақат футболчи, балки таъсирли стратег сифатида ўзини кўрсатмоқда. Унинг танлови жамоанинг келажагига қандай таъсир кўрсатади? Бу саволга жавоб яқин кунларда маълум бўлади.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России