Қидирувдаги 62 та жаримаси бор JETOUR жарима майдончада
0
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари ва йўл ҳаракати инспекторлари билан ўтказилган рейд тадбири давомида транспорт воситасида 62 маротаба қоида бузган ҳайдовчи тузоққа тушди.
Аниқланишича, масъулияти чекланган жамиятга тегишли JETOUR тезлик, йўл чизиқлари, тўхтаб туриш, фуқарога йўл бермаслик каби қоидаларни бузган. 60 кун ичида жарима тўланмагани учун Бюро органлари иш юритувига келиб тушган.
Айнан ўтказилган Autocon тадбирида транспорт воситаси жарима майдончасига йўл олди.
