Златандан шов-шувли баёнот: Месси ҳайкаллар билан ўйнамоқда
0
– Месси ютқазмади, “Интер Майами” мағлуб бўлди! У футболчилар билан эмас, ҳайкаллар билан ўйнаяпти. Улар орқаларида цемент халта кўтаргандек ҳаракат қилишади, – деди Ибрагимович кескин баёнотида.
Златаннинг таъкидлашича, Месси айнан профессионал ва юқори савиядаги жамоада тўп сурганда, унинг ҳақиқий салоҳияти янада яхшироқ кўзга ташланган бўларди. Унинг фикрича, “Интер Майами”да на мураббий, на тўпсиз югура оладиган футболчилар бор. Шунинг учун ҳам Месси бу жамоада тўлиқ очила олмаяпти.
– Лео ҳали ҳам футболни яхши кўради ва шу боис тўп суряпти. У ҳозир ҳам жаҳон футболчилари орасида 99 фоиз футболчи қила олмайдиган ҳаракатларни амалга ошира олади. Агар уни ҳақиқий жамоага қўйсангиз, у майдонни тўлиқ назорат остига олади, – деди Златан.
Ибрагимовичнинг бу чиқиши “Интер Майами”даги вазият ҳақида муҳим масалаларни кўтариб чиқди. Унинг сўзлари нафақат жамоа мураббийлари, балки МЛСдаги футбол муҳитига ҳам салбий ишоралар сифатида баҳоланди.
Златаннинг танқиди ортидан, Месси атрофида янги муҳокамалар бошланди. Баъзи мухлислар уни ҳимоя қилса, бошқалар унинг ҳақиқатан нотўғри жамоада эканини тасдиқламоқда. Шу аниқки, Златан яна бир бор "тугал тўғри, тўғри тугал" деган мақолни амалда исботлади.
