"Ошхонадаги суд". БМТ Гулнора Каримованинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб топди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ноқонуний ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи Гулнора Каримованинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб топди.
Ташкилот хулосасига кўра, собиқ президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2014 йилдан бери халқаро ҳуқуқ талабларига зид равишда қамоқда сақланмоқда.
Ишчи гуруҳ Каримова устидан чиқарилган ҳукм адолатли ёки адолатсиз эканинини аниқлаш унинг компетенциясига кирмаслигини таъкидлаган.
Ҳуқуқ фаоллари БМТ хулосасини Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ...
