Муҳаммадали Ўринбоев Бельгиянинг “Антверпен” клуби билан шартнома тузди
Янги жамоасида Ўринбоев 19-рақам остида майдонга тушади. Бу трансфер нафақат шахсий карьерасида, балки Ўзбекистон футболи учун ҳам тарихий воқеа сифатида қайд этилди. Чунки Муҳаммадали айнан Бельгия чемпионатида ўйнайдиган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланди.
“Антверпен” раҳбарияти ёш ўзбек футболчисининг маҳорат ва кучли характерини эътиборга олган. Клуб учун бу трансфер янги истиқболлар, Ўринбоев учун эса Европа ареналарида ўз салоҳиятини намойиш қилиш ва янги чўққиларни забт этиш имконияти демакдир.
Маълумот учун, Муҳаммадали Ўринбоев жорий мавсум “шерлар” сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. “Антверпен” Бельгиянинг 5 карра чемпиони ҳисобланади.
Мухлислар эса, 20 ёшли футболчининг Бельгия чемпионатида қандай ўйин кўрсатишини катта қизиқиш билан кузатмоқда. Ўринбоевнинг Европа футболидаги илк қадамлари, унинг янги жамоадаги ўрни ва келажакдаги муваффақиятлари ҳақида Zamin.uz тезкор ва холис ахборот беришда давом этади.
