Ўзбекистон ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етди
0
1 январ ҳолатига кўра, мамлакат ташқи қарзи 64,1 миллиард долларни ташкил этган эди.
Ушбу қарзнинг 35,8 миллиард доллари давлат қарзи, 32,6 миллиард доллари эса корпоратив (компаниялар) қарзи ҳисобланади. Шу билан бирга, ташқи савдо баланси дефицити сўнгги бир йилда учдан бир қисмга камайиб, 2,6 миллиард долларни ташкил қилди. Бу, асосан, экспорт ҳажми ошгани ва импорт даражаси ўзгармагани билан изоҳланади.
Марказий банк ҳисоботида қайд этилишича, 2025 йилнинг январ-март ойларида хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳам юқори даражада бўлиб, улар биринчи ва иккинчи даражали даромадлар сальдосининг ижобий кўрсаткичларига таъсир этган. Апрель бошига келиб, тегишли кўрсаткичлар мос равишда 148,9 миллион доллар ва 2,2 миллиард долларни ташкил этди.
Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2025 йилнинг биринчи чорагида 752,3 миллион долларга етди. Бу кўрсаткич йил давомида икки баробар ошган.
