Техасда фожеа: сув тошқини қурбонлари сони 100 дан ошди
0
Керр округи энг кўп зарар кўрган ҳудуд сифатида қайд этилди: айнан шу ерда 84 киши, жумладан 28 бола сув тошқини қурбони бўлган. Табиий офатдан зарар кўрган ҳудудда ҳозирда 50 мингга яқин одам борлиги, қидирув-қутқарув ишлари эса тўхтагани йўқ.
Техас губернатори Грег Эбботт ижтимоий тармоқларда ҳудудда барча зарур ресурслар ишга солинганини ва фалокат оқибатларини бартараф этиш учун ҳамма ҳаракатлар қилинётганини маълум қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса Керр округини расман фалокат ҳудуди деб эълон қилди.
Бунда республикачи маҳаллий сиёсатчилар федерал Миллий метеорология хизмати (NWS)ни жиддий танқид остига олди. Улар Трамп маъмурияти даврида бу хизматнинг бюджети қисқартирилганини ва табиий офат олдидан ўз вақтида аниқ прогнозлар ва огоҳлантиришлар берилмаганини таъкидлашмоқда.
Экспертлар фикрича, катта демографик босим ва инфратузилмадаги етишмовчиликлар сув тошқини оқибатларини янада оғирлаштирган. Техасда табиий офатлардан зарар кўрган аҳоли учун давлат ва маҳаллий органлар томонидан кўмак ва қўшимча ресурслар ажратилиши кутилмоқда.
