Халқаро жиноий суд: "Толибон" раҳбарларига инсониятга қарши жиноятлар айби қўйилди
0
Ҳайбатуллоҳ Охунзода ва Абдулҳаким Ҳаққоний
Ҳужжатда таъкидланишича, суд ушбу жиноятлар 2021 йил 15 августдан — “Толибон” ҳокимиятга келган кундан бошлаб, камида 2025 йил 20 январгача Афғонистон ҳудудида амалга оширилгани бўйича аниқ далилларга эга. Айни вақтда, ҳаракат сиёсати асосий инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини жиддий бузган: қотилликлар, озодликдан маҳрум этиш, қийноқ, зўрлаш ва ўғирлашлар билан бирга, кўплаб зўравонликлар содир этилган.
Суднинг таъкидлашича, барча қоидалар аҳоли учун жорий этилган бўлса-да, асосий нишон айнан аёллар ва қизлар бўлган — улар гендер мансублиги туфайли ҳуқуқлардан ва жамият ҳаётидаги иштироки имкониятларидан маҳрум қилинган. Бу эса жаҳон ҳамжамияти ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан жиддий танқидларга сабаб бўлмоқда.
Маълумки, ХЖС прокуратураси мазкур ҳибсга олиш ордерини 2025 йил январда сўраган ва бу масала толиблар ҳокимиятга келганидан бери халқаро миқёсда муҳокама қилинаётган эди. Афғонистондаги ҳокимият алмашинуви АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция қўшинлари мамлакатни тарк этганидан сўнг рўй берган эди.
Экспертлар фикрича, бу қарор Афғонистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро ҳуқуқий механизмларни ишга солишда янги босқични бошлаши мумкин. Жамоатчилик ва кузатувчилар эса, энди бу жараён қандай ривожланишини диққат билан кузатмоқда.
