Тошкентда 7 бола ҳовузда чўкиб кетди, 2 нафари ҳалок бўлди
0
Икки нафар бола тез ёрдам келгунига қадар вафот этган. Қолган беш нафар бола Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар бўлимига етказилган.
Тиббий маълумотларга кўра:
. 5 нафар бола реанимация бўлимига ётқизилган.
. 3 нафар бола ҳушига келиб, умумий бўлимга ўтказилган.
. 2 нафар бола оғир кома ҳолатида қолмоқда.
. Шифокорлардан бири болалардан бирини 40 дақиқа давомида реанимация қилган ва юрак уришини тиклашга муваффақ бўлган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳозирча воқеа тафсилотлари тўлиқ маълум эмас.
