Анваров Финляндияда ҳам парвоз қилди: янги миллий рекорд қайд этилди
0
Финляндияда бўлиб ўтган халқаро беллашувда Анваров 8,25 метр натижа қайд этиб, нафақат мусобақа ғолибига айланди, балки бир неча ҳафта олдин Тошкентда ўзи ўрнатган 8,23 метрлик рекордни ҳам ортда қолдирди. Бу натижа Ўзбекистон атлетикасида янги марра эканини кўрсатиб турибди.
Мусобақанинг яна бир йирик натижаси — аёллар ўртасида баландликка сакраш баҳсларида қатнашган Барно Сайфуллаевага тегишли. У 1,85 метрлик натижа билан бронза медалига сазовор бўлди ва ушбу медаль билан мамлакат байроғини баланд кўтарди.
Айни пайтда терма жамоа спортчилари юқори спорт формасини намоён этишда давом этмоқда.
