Добавить новость
103news.com
World News
Июль
2025

Алкоголизм ва гиёҳвандликдан азият чеккан маҳкумларга янги тартибда даволаш белгиланади

0
Сўнгги пайтларда қонунчиликда инсон саломатлигини сақлаш, жиноий жазо билан боғлиқ муолажаларда ҳам тиббий ёндашувни кучайтириш йўналишида ўзгаришлар кўпаймоқда. Шулар қаторида озодликдан маҳрум этилган ва наркологик хасталикларга (хусусан, сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка) чалинган шахслар учун тиббий мажбурлов чораларини қўллаш тартибига жиддий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди norma.uz.

Тегишли низом лойиҳасида айнан қандай ўзгаришлар назарда тутилгани ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Тиббий мажбурлов чораларига меҳнат терапияси қўшилади

Лойиҳада таъкидланишича, агар жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкум наркологик ташхисга эга бўлса, унинг жисмоний ҳолати ва шифокор тавсияларига асосан унга нисбатан меҳнат терапияси қўлланилиши мумкин. Бу усул психоактив моддаларга қарамликни енгишда самарали усуллардан бири ҳисобланади.

Ташхис ва даволаш муддати 3 кун ичида белгиланади

Тиббий мажбурлов чоралари қўлланган шахс жазони ижро этиш муассасасига қабул қилинишидан сўнг 3 иш куни ичида шифокор-нарколог ёки психиатр томонидан текширилади ва расмий равишда ташхис қўйилади. Унинг асосида мажбурий даволашнинг умумий муддати аниқланади.

Қайси муассасада қандай тартибда даволанади?

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга мажбурий тиббий чоралар жазони ижро этиш тизимига қарашли ихтисослаштирилган шифохоналарда амалга оширилади. Агар маҳкум манзил-колонияларда сақланаётган бўлса, у ҳолда бу тиббий чоралар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги наркология муассасаларида амалга оширилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам умумий амалиёт асосида муолажалар белгиланади.

Даволаш муддати аниқ белгиланди

Мажбурий тиббий даволаш жараёни камида 6 ой ва кўпи билан 18 ой давом этади. Бу давр ичида бемор шахс узлуксиз равишда назорат остида бўлади.

Стационар шароитдаги даволанишга келсак: сурункали алкоголизм билан оғриган беморлар камида 45 кун, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахслар эса камида 60 кун давомида шифохонада ётқизилади.

Ҳар бир бемор учун тиббий карта очилади

Даволаш жараёнида ҳар бир маҳкум учун стационар тиббий карта тўлдирилади. Унда бемор ҳақидаги барча зарур маълумотлар: ташхис, кўрсатилган хизматлар, ўтган муолажалар ва бошқа клиник маълумотлар акс этади.

Махсус тиббий комиссия ишлайди

Жазони ижро этиш муассасасида маҳкумни даволашга оид қарорни махсус тиббий комиссия қабул қилади. Комиссия раиси сифатида муассаса шифохонасининг бош шифокори (даволаш-профилактика бўлими бошлиғи) фаолият олиб боради. Унинг таркибига нарколог ёки психиатр ҳамда терапевт шифокорлар киради.

Даволашни тугатмаган маҳкум озод қилинса…

Агар мажбурий даволаш курси тўлиқ тугатилмасдан маҳкум озод қилинса, муассаса маъмурияти бу ҳақда махсус тартибда хабар бериши шарт. Хусусан:

– Агар у суд ҳукмига кўра жазо муддатини тугатиб, озод этилса – бу ҳақда 10 кун олдин хабар берилади;
– Агар у шартли равишда муддатидан илгари, амнистия ёки афв асосида озод этилса – 3 кун ичида тегишли идораларга билдирилади.

Хабарнома билан бирга маҳкумнинг амбулатор тиббий картасидан кўчирма ҳам юборилади. Бу ҳужжат ички ишлар органлари ва жазони ижро этиш департаментининг тиббиёт бўлимига етказилади.

Хулоса: инсон саломатлиги — биринчи ўринда

Мазкур низом лойиҳаси фақат жазо чорасини кучайтириш эмас, балки наркологик касалликка чалинган шахсларни жамиятга соғлом ва барқарор қайтаришга қаратилганини кўрсатади. Меҳнат терапиясидан тортиб, стационар даволашгача бўлган барча чоралар саломатликни тиклаш ва такрорий жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России