Ўзбекистонда «Док-1 Макс»дан заҳарланган яна бир бола вафот этди
“Док-1 Макс” сиропини қабул қилгандан сўнг I гуруҳ ногиронлигига дучор бўлган жиззахлик саккиз ёшли Муслима Зиёбоева 3 июль куни вафот этди.
У Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси ишлаб чиқарган “Док-1 Макс” ва “Амбронол” совуқ тийишга қарши сиропларини қабул қилгандан кейин ногирон бўлиб қолган ўнлаб болалардан бири эди.
Қизалоқнинг отаси Илҳом Азимов Gazeta.uz нашрига қизи вафот этганини тасдиқлаган.
Суд материалларига кўра:2022 йил декабрида шифокор тавсиясига биноан, Муслимани...
