Хусусий ва хорижий ОТМлардан давлат ОТМларига ўтиш учун баллар эълон қилинди
0
Энг юқори ўтиш бали «Ҳуқуқ» йўналиши учун белгиланди — талабалар давлат ОТМга ўтиш учун камида 165 балл тўплаши лозим. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу кўрсаткич 140 баллни ташкил этган эди.
Энг паст баллар 60–70 атрофида бўлиб, улар «Ветеринария» ҳамда «Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги» йўналишларига тегишли.
• Ижтимоий фанлар ва бизнес йўналишларига ўтиш учун эса камида 105 балл талаб этилади.
• Таълим, тиллар, атроф-муҳит, математика, статистика ва ижтимоий ҳимоя соҳалари учун 94 балл керак бўлади.
• Табиий фанлар — физика, биология ва шу каби йўналишларга ўтиш учун эса камида 80 балл талаб этилади.
