Amazon спутникларини SpaceX учиради
0
Эътиборлиси шундаки, SpaceX — Amazon’нинг тўғридан-тўғри рақиби ҳисобланади, чунки у ўзининг Starlink лойиҳаси орқали ҳам шу йўналишда ишлайди. Аммо Amazon Kuiper тизимини вақтда ишга тушириш учун рақобатчи компаниянинг ёрдамига мурожаат қилди.
Мазкур келишувга кўра, SpaceX 2025 йил охиридан бошлаб учта ракета орқали Kuiper спутникларини учиради. Amazon ушбу лойиҳа орқали бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги интернет тармоғини яратишни мақсад қилган.
Бу ҳамкорлик рақобатчи компаниялар ўртасидаги амалий манфаатлар технологик соҳада қандай устуворлик касб этишини кўрсатмоқда. Amazon ва SpaceX ушбу келишув юзасидан изоҳ бермаган бўлса-да, мутахассислар бундан икки томон ҳам фойда кўришини айтмоқда.
