Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия элчихонаси нега айнан ҳозир нота йўллади?
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 15 йилга озодликдан маҳрум этилган асли наманганлик Россия фуқароси Дилшод Тўрахўжаев иши бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.
Элчихона консуллик бўлими 3 июль куни йўллаган нотада россиялик инвесторга доир жиноят иши бўйича ахборот тақдим этиш сўралган.
Дилшод Тўрахўжаев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси, тўртинчи қисми “а” банди билан босқинчиликда айбланиб, суд ҳукми билан 2024 йилнинг 7 феврал куни 15 йилга озодликдан...
