Трамп: Эрон музокарага тайёр, биз шошилмаймиз
0
"Эрон музокара олиб бориш ниятида. Биз эса бу борада шошилиш ниятида эмасмиз. Илгари уларда келишувга эришиш имконияти бўлган, афсуски, бундан фойдаланишмади. Шунинг учун биз уларнинг ядровий иншоотларини нишонга олдик", — дея таъкидлаган Трамп.
Унга кўра, агар Теҳрон томонидан расмий равишда ташаббус бўлса, АҚШ музокаралар жадвалига қайтишга тайёр. Трамп Вашингтоннинг позицияси аниқ эканини ва керак бўлса, яна кескин чоралар кўриш мумкинлигини ҳам эслатиб ўтди.
