Келин сарполарни МИБ орқали қайтариб олди
0
Яқинда Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича суднинг бир ижро ҳужжати келиб тушди. Унга кўра, фуқаро Г.Р. фойдасига, ажрашган турмушдан сўнг, келин бўлиб тушган уйидан 70 турдаги шахсий мол-мулкларни (келинлик сарполарини) олиб бериш белгиланган эди.
Давлат ижрочиси ушбу ижро ҳужжати асосида ишга киришди. Қарздор томон билан музокаралар олиб борилиб, ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Холислар иштирокида ҳужжатда кўрсатилган барча 70 турдаги мол-мулк тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ундирувчи фуқарога (келинга) қайтариб берилди.
МИБ ходимларининг тезкор ва қонуний ҳаракатлари натижасида фуқаро ўз қонуний мулкини қайтариб олишга муваффақ бўлди.
