Маст ҳолда автомобил бошқариш қимматга тушди
0
“Фуқаро спиртли ичимлик ичган ҳолда тонг саҳар соат 05.00 ларда Чилонзор туман ҳудудида ишончнома орқали бошқарган “Matiz” автотранспорт воситасида ҳаракатланган пайтида ЙҲХББ ходимлари томонидан тўхтатилган ва тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳайдовчи ЙҲХББ ходимлари томонидан таклиф этилган.”
Ижро иши бўйича қарздорликни ундириш чоралари давомида, қарздор фуқарога Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли бандлари тушунтирилиб, қонун талаби асосида ўз муддатида қарздорлик қопланиши ҳақида огоҳлантирилган.
Қарздор огоҳлантиришларга қарамай қарздорликни ўз вақтида бартараф қилмаган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг доимий рўйхатдан ўтган манзили бўйича мулкий аҳволи ўрганилиб, хатлов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида қарздор томонидан давлат фойдасига 8.250.000 сўм қарздорлик ундирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланган.
