Ётоқхонага жойлашиш учун ариза топшириш бошланди
1 августдан бошлаб олий таълим муассасалари талабалари учун талабалар турар жойига жойлашиш бўйича ариза топшириш жараёни расман бошланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга асосан, аризаларни my.gov.uz портали орқали электрон тарзда юбориш мумкин.
Аввало, имтиёзли ва устувор тоифадаги талабалар ётоқхонага қабул қилинади. Улардан сўнг, қолган талабаларга ажратиладиган ўринлар навбат асосида тақсимланади:
– 1-курслар учун 55–65%
– 2-курслар учун 15–20%
– 3-курс ва ундан юқори курслар учун 20–25%
Аризаларни қабул қилиш жараёни ўқув йили якунлангунига қадар давом этади.
