Добавить новость
103news.com
World News
Август
2025

Гвардиола янги мавсум олдидан “Сити”да катта ўзгаришлар қилади

0

Англия Премьер-лигасининг кутилган ва ҳаяжонли стартларидан бири — 16 август куни “Манчестер Сити” сафарда “Вулверхэмптон”га қарши баҳс билан янги мавсумдаги саёҳатини бошлайди. Бу ўйин нафақат жамоа учун, балки миллионлаб мухлислар учун ҳам янги умид ва интригага тўла старт бўлиши шубҳасиз.

Ўтган мавсумдаги синовлар, жараёндаги қийинчиликлар ва натижада юз берган инқироз ортидан, “шаҳарликлар” сафида сезиларли таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Қишки ва ёзги трансферлар ойнаси давомида клуб ўнга яқин янги ижрочилар билан шартнома тузиб, жамоани янги қон ва янги куч билан таъминлади. Бу эса Гвардиола қўл остида жуда катта рақобат муҳитини юзага келтирди.

Испаниялик маҳоратли мураббий энди ўз олдига қийин вазифани қўйган: мавжуд ўйинчилар орасидан энг муносиб ва стратегик жиҳатдан керакли футболчиларни саралаб олиш ва шу орқали таркибнинг мустаҳкам асосини шакллантириш. Бу жараёнда клуб спорт директори Уго Виана ҳам фаол иштирок этмоқда. У Гвардиола режаларига кирмайдиган бир қатор футболчилар билан хайрлашиш жараёнини бошлади.

Ёши ўтган ва клубнинг янги стратегиясига мос келмайдиган юлдузлардан Кевин де Брюйне, Скотт Карсон ҳамда Кайл Уокер жамоани тарк этишди. Ёш ҳимоячи Витор Рейс эса тажриба орттириш мақсадида “Жирона” клубига ижарага берилди. Шу билан бирга, асосий таркибда мустаҳкам ўрин эгаллаши қийин бўлган яна бир неча ёш ижрочилар бўйича ижара музокаралари давом этмоқда. Умуман олганда, айрим машҳур ва тажрибали чарм тўп усталари ҳам бошқа клублардан ўрин излаётгани сир эмас.

Гвардиола ўз фикрида қатъий: жамоада ўйинчилар сони керагидан ортиқ. У ўтган мавсум якунида ҳам айрим шогирдлари захирада узоқ қолиб кетганини, уларга ўйин амалиёти бериш имконияти чекланганини очиқ айтганди. Айни пайтда “Манчестер Сити”нинг асосий машғулотларида 31 нафар футболчи қатнашмоқда — бу эса тажрибали мутахассис учун ортиқча. У ихчам ва жипс таркиб билан ишлаш тарафдори.

— Бизга ортиқча кўпчилик керак эмас. Мен жамоада ўйинчиларнинг тўпланиб қолишини ёқтирмайман. Бир қатор футболчилар кетиши шарт, — деди Гвардиола. — Трансфер бозори ҳали очиқ, фаол ва унда ҳар куни янги воқеалар содир бўлиши мумкин. Ҳали олдимизда вақт бор, қай йўлни танлашимизни вақт кўрсатади. Биз имкониятлардан унумли фойдаланиб, энг тўғри ечимни топишга ҳаракат қиламиз.

Сўнгги хабарларга кўра, дарвозабон Штефан Ортега, ҳужумкор ўйинчилардан Жеймс МакЭйти ва Жек Грилиш тез орада бошқа клублар сафига ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир неча тажрибали футболчиларга жиддий қизиқиш билдирган харидорлар бор.

Ёзги трансферлар ойнаси бошланишидаёқ Абдуқодир Ҳусанов ижарага жўнатилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Бироқ кейинроқ Хосеп Гвардиола ўзбек марказий ҳимоячисининг хизматидан янги мавсумда фойдаланиш нияти борлигини аниқ билдирди. Бу қарорни бир нечта нуфузли спорт манбалари ҳам тасдиқлади.

— “Манчестер Сити” 2025–2026 йилги мавсумга киришда бир нечта марказий ҳимоячига эга. Рубен Диаш ва Йошко Гвардиол асосий позиция учун етакчи номзодлар сифатида кўрилади. Шу қаторида Абдуқодир Ҳусанов, Жон Стоунз, Натан Аке ва Мануэль Аканжи ҳам бу позицияда ўйнаши мумкин. Ёш Витор Рейс эса “Жирона”га йўл олди, — деб ёзди esteemedkompany.com сайти эксперти Адам Маретт.

Унинг таъкидлашича, Жон Стоунз клубдан кетмаслигини аниқ баён қилган. Шунингдек, раҳбарият Рубен Диаш, Йошко Гвардиол ва Абдуқодир Ҳусановни ҳам жамоада сақлаб қолиш ниятида. Натан Аке ва Мануэль Аканжи каби тажрибали ҳимоячиларнинг кетиши эса бу ёзда деярли мумкин эмас, чунки уларга қизиқиш билдираётган клублар йўқ.

Гвардиола мавсум давомида кимларга ишонишини аллақачон белгилаб олган ва шу ишончлилар орасида Абдуқодир Ҳусановга ҳам муносиб имконият бериш нияти бор. Бу эса ўзбек футболи учун алоҳида ифтихор бўлиши шубҳасиз.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России