Добавить новость
103news.com
World News
Август
2025

Камолиддин Тожиев: Жамоамиз охиригача майдонда курашади

0

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган, мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотган “Динамо” – “Пахтакор” баҳси 1:1 ҳисобида якун топди. Қизғин ўтган ушбу беллашувдан сўнг “Пахтакор” бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин борасидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тажрибали мураббий аввало учрашувнинг умумий таассуротлари ҳақида тўхталиб, шундай деди:
— Бугун жамоамиз учрашувни жуда фаол ва ишончли бошлади. Бироқ афсуски, мутлақо кутилмаган ҳолатда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Бу вазият футболчиларимиз кайфиятига ва руҳий ҳолатига таъсирсиз қолмади. Шундан сўнг бироз ўзимизга келиб, вазиятни тузатиш учун ҳаракат қилдик. Охирги дақиқаларгача ҳар бир тўп учун курашдик. Шу ўринда жамоам аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, бугунги беллашув томошабинлар учун ҳам қизиқарли ва дидга яраша ўтди. “Динамо” ҳам ўйин услуби шаклланган, яхши ташкил этилган жамоа эканини яна бир бор кўрсатди.

Матбуот анжуманида “Пахтакор”нинг жадвалдаги ҳолати ҳақида ҳам савол берилди. Жамоа одатда юқори поғоналарда кўринса-да, бугунги кунда рақиблар олдинга ўтиб кетгани қайд этилди. Бу ҳақда Тожиев қуйидагича изоҳ берди:
— Биринчи даврада йўқотган очколаримиз ҳозир ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бир қатор ўйинларда кутилмаган мағлубиятлар бўлди. Шунинг учун мавқеимиз пасайди. Бироқ бу билан бирор нарсани тугатдик, деб бўлмайди. Охиригача майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Кучли рақобат ва зич тақвим сабабли айрим футболчиларда чарчоқ сезилаётгани ҳақида ҳам гапирилди:
— Ойдин кўриниб турибдики, айримлар жисмоний жиҳатдан тўлиқ тиклана олмаяпти. Шу боис кетма-кет алмаштириш қарорини қабул қилдик. Бу билан ўйиндаги вазиятни ўз фойдамизга ўзгартиришни мақсад қилдик.

Ёзги трансфер ойнасида жамоага қўшилган Азиз Турғунбоев ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Мураббийнинг айтишича, у бир вақтнинг ўзида ҳам чап қанот ҳимоясида, ҳам ярим ҳимояда самарали ҳаракат қила олади:
— Азизнинг олдинга чиқиб, кейин яна орқага қайтишга кучи етади. Шунинг учун ҳозирча ундан асосан қанотда фойдаланяпмиз.

Матбуот ва мухлислар томонидан Турғунбоев, Абдихолиқов, Эркинов каби илгари легионер бўлган футболчиларнинг етакчилик фазилатлари кўринмаётгани ҳақидаги савол ҳам берилди. Тожиев бу масалада чемпионат савиясига эътибор қаратди:
— Бугунги кунда миллий чемпионатимиз даражаси жуда ошган. Кўп ҳолларда араб лигалари жамоаларидан ҳам кучли ўйин кўрсатмоқдамиз. Барча жараёнлар вақт талаб қилади.

Мураббий ёшлар билан ишлаш борасида ҳам ўз позициясини очиқ билдирди:
— Ҳа, мен доим ёшлар билан ишлаб келганман ва бундан кейин ҳам ишлайман. Жамоамизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларга имконият бериш, ривожлантириш ва терма жамоа даражасига етказиш — биз учун муҳим вазифа. Бироқ тажрибасиз таркиб билан катта натижага эришиш қийин. Футболда тажриба ҳам жуда катта аҳамиятга эга.

Сўз охирида Тожиев стадиондаги муҳит ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
— Атмосфера аъло даражада бўлди. Мухлислар ҳам, футболчилар ҳам ўйиндан завқ олишди. Биз бу ерга ғалаба учун келган эдик, аммо дуранг ҳам ёмон натижа эмас.

Шубҳасиз, “Пахтакор” бош мураббийининг бу сўзлари мухлисларга умид бағишлайди. Жамоа олдиндаги учрашувларда ҳам барча имкониятларини ишга солиб, юқори мақсадлар йўлида майдонга тушиши аниқ.


Манба: championat.asia







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России