Бир рақам комбинацияси билан 811 минг доллар ютди
Жанубий Каролинада истиқомат қилувчи америкалик катта таваккал қилиб, бир хил рақамлар комбинацияси билан 162 та Pick 4 лотерея чиптаси харид қилди.
Pravilamag'нинг ёзишича, у ўз ҳиссиётига ишонган ва 1-7-3-1 рақамларига “яхши туйғу”си борлигини айтган. Шунинг учун ҳам у айнан шу рақамлар билан 162 та чиптага 339 доллар сарфлади.
Натижада америкаликнинг омади келиб, 811 минг доллар (65 миллион рублдан зиёд) совринга эга бўлди. Бу Pick 4 ўйинида бир иштирокчига тўланган энг йирик маблағ сифатида тарихда қолди.
“Албатта, ҳаяжонландим”, — деди ғолиб ўз таассуротлари ҳақида.
Шу билан бирга, лотерея расмийларига кўра, унинг ажойиб омадидан илҳомланиб, яна бир харидор ҳам худди шу рақамлар билан чипта сотиб олган ва 25,400 доллар ютган.
