Добавить новость
103news.com
World News
Август
2025

Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди

0

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Иордания подшоҳи давлат раҳбарига ташриф билан келишга таклиф қилгани ҳамда Иордания делегациясига кўрсатилаётган илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Дипломатик муносабатлар тарихидаги илк олий даражадаги ташриф икки томонлама ҳамкорликда янги босқични бошлаб бериши ва уни кенг қамровли шериклик даражасига кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани, икки мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегиялари ўхшашлиги қайд этилди.

Етакчилар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик олиб борилаётганини мамнуният билан қайд этиб, ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлашни фаол давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги конструктив мулоқотни ва идоралар ўртасидаги яқин алоқаларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Икки томонлама савдо кўрсаткичларини каррасига ошириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишга тайёрлик тасдиқланди.

Кимё ва тўқимачилик саноати, "ақлли" қишлоқ хўжалиги, геология, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, туризм ва бошқа тармоқларда кооперацияни кенгайтиришга келишиб олинди.

Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашини ишга тушириб, жорий йил якунигача уларнинг илк йиғилишларини ўтказиш таклифи билдирилди. Икки мамлакатнинг етакчи компания ва ишлаб чиқарувчилари иштирокида Ўзбекистон–Иордания бизнес форумининг ўтказилиши ишбилармон доиралар ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилади.

Маданий, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни, шу жумладан қўшма маданият ҳафталиклари, концертлар, экспозиция ва кўргазмалар ўтказиш орқали янада фаоллаштиришга тайёрлик билдирилди.

Ўзбекистон ва Иордания халқлари ўртасидаги дўстлик алоқалари узоқ тарихга эга бўлиб, бугунги кунда янги босқичга кўтарилмоқда. Шу нуқтайи назардан, умумий маънавий меросни биргаликда ўрганиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат исломшунослик марказлари ва институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар бағрикенг ва маърифатли ислом ғояларини биргаликда илгари суриш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келдилар. Давлат раҳбари Подшоҳ Абдулла II томонидан бундан 10 йил олдин бошланган "Ақаба жараёни" ташаббусини юқори баҳолаб, ушбу муҳим ташаббуснинг навбатдаги йиғилишларидан бирини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф этди.

Икки мамлакат пойтахтлари ўртасида мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши ва визасиз режим жорий қилиниши ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилиши таъкидланди.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокаралар якунида подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат раҳбарини Иорданияга ташриф билан боришга таклиф этди.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России