Артета Эзенинг ғалабали голи ҳақида ўз фикрларини билдирди
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микел Артета "Кристал Пэлас" устидан 1:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабада ярим ҳимоячи Эберечи Эзенинг киритган ғалабали голи ҳақида ўз фикрларини билдирди. 27 ёшли инглиз футболчиси ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини учрашувнинг 39-дақиқасида ишғол қилди.
Майдон эгалари мазкур ҳисобни сақлаб қолишди ва Премьер-лига жадвалида рақибларидан фарқни яна оширишди. "Катта ўйинчилар ўзларини шундай намоён қилишади, ва албатта Эзе улардан бири.
Бундай лаҳзалар кўпинча бутун мавсум тақдирини ҳал қилади," - деди Артета ўзининг матбуот анжуманида. "Арсенал" энг яқин таъқибчиси "Борнмут" жамоасидан тўрт очко олдинда.
Чоршанба куни Лондон клуби Лига Кубоги доирасида ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади.
