Муниса Ризаева янги “Миш-миш” қўшиғи билан интернетни портлатди!
Хонанда Муниса Ризаева ўз мухлисларини навбатдаги премераси билан қувонтирди. У ўзининг янги қўшиғи “Миш-миш” номи остида тақдим этилиб, қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қўшиқнинг премераси хонанданинг расмий саҳифаларида эълон қилинган. Муниса Ризаева пост остида қисқа, аммо маъноли изоҳ қолдирган:
“Миш-мишларни қачонгача эшитиш мумкин? Ҳақиқатни кўрсатиш вақти келди.”
Ушбу сўзлар мухлислар орасида турли талқинларга сабаб бўлди. Баъзилар буни ижодкорнинг шахсий ҳаёти билан боғласа, бошқалар уни шунчаки қўшиқ концепцияси деб билмоқда.
