"Болалар ва кексалар нафас олишга қийналяпти"- Бойсунни яна заҳарли газ қоплади
3 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги конда газ вулқон сингари отилиб чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Озодлик суҳбатлашган бойсунликларнинг айтишларича, ҳаво ифлосланиши кучайган, нафас қисиш, аллергия ва юрак-қон томирлари касаллиги бор беморларнинг аҳволи оғирлашган. Касалхона ва поликлиникаларга мурожаат қилган беморлар сони кескин кўпайган.
Энергетика вазирлиги “М-25” конида вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида эканини айтиб...
