Гути: Алонсонинг мослашувчанлиги уни буюк мураббий қилади
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Гути Хаби Алонсонинг мураббийлик фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Хаби иш бошлаганида у турли услубларда ўйнашини айтган эди: уч марказий ҳимоячи ёки тўрттаси билан, 4-3-3 схемаcи...
Жамоа футболчиларига мослашиш буюк мураббийнинг асосий қобилиятидир. Дастлабки ўйинларда у ҳар бир футболчини диққат билан кузатди.
У ўзини жамоага мослашмоқда. Айни дамда таркиб ва тактик схема идеалми ёки йўқ, билмайман, лекин "Атлетик"га қарши ўйинда ҳаммаси жуда яхши ишлади", — деди Гути Madrid Zone нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигасининг 19-туридан орқа қолдирилган учрашувда "Реал" сафарда "Атлетик"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Камавинга ва Мбаппе (дубл) муаллифлик қилишди.
