Реал Мадрид биринчи бўлимни Манчестер Сити қаршисида бой берди
Ўйиннинг 28-дақиқасида Родриго жорий мавсумдаги илк голини уриб, Реални олдинга олиб чиқди. Аммо саккиз дақиқадан сўнг Манчестер Сити бурчак тўпидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.
Николас О'Райли тўпни дарвозага йўллаб, гол муаллифига айланди. 43-дақиқада эса Эрлинг Холанд пеналтани аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бу пеналти Холанднинг ўзи томонидан ишлаб олинган бўлиб, VAR тизими орқали Антонио Рюдигернинг қўполлиги қайд этилди. Ўйиннинг иккинчи бўлимидаги воқеаларни кузатишни давом эттириш мумкин.
