Де Дзерби: Мейсон Гринвуд Олтин Тўпни ютиши мумкин
Унинг сўзларига кўра, агар Гринвуд ўз маҳоратини тўлиқ намоён этиш учун бор кучини сарфласа, у Олтин Тўпни қўлга киритиши мумкин. "Унинг салоҳияти жуда катта.
Мен Европада унинг даражасидаги бошқа футболчиларни кўрмаяпман. Мейсон Олтин Тўпни ютиши мумкин", - деди Де Дзерби Get Football News France нашрига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда 22 ёшли вингер Лига 1 доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.
