Ливерпуль ва Челси биринчи бўлимда ғалаба қозонмоқда
"Челси" биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлади. Ҳисобни жароҳатдан сўнг майдонга қайтган Коул Палмер очди.
Бу Палмер учун тикланишдан кейинги илк гол бўлди. Лондон клубининг иккинчи голини эса Мало Гюсто киритди.
"Ливерпуль" эса "Брайтон" устидан 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Учрашувнинг 46-сониясидаёқ Уго Экитике "чақалар" дарвозасини ишғол қилиб, жорий мавсум Премер-лигасининг энг тезкор голига муаллифлик қилди.
Икки ўйин ҳам давом этмоқда ва иккинчи бўлимлар олдинда.
