Атлетико Ла Лигада саккизта уй учрашувида ғалаба қозонди
Шу тариқа, "Атлетико" Испания чемпионатида ўз майдонидаги ғалабали сериясини саккизта ўйинга етказди. Ушбу серия давомида мадридликлар "Вильярреал"ни (2:0), "Райо Валлекано"ни (3:2), "Реал"ни (5:2), "Осасуна"ни (1:0), "Севилья"ни (3:0), "Леванте"ни (3:1), "Реал Овьедо"ни (2:0) ва "Валенсия"ни (2:1) мағлуб этишди.
"Атлетико"нинг навбатдаги уй учрашуви 2026 йилнинг 18-январида "Алавес"га қарши бўлиб ўтади.
