Уго Экитике Салоҳни «Ливерпул» афсонаси деб атади
«Ливерпул» ҳужумчиси Уго Экитике «Брайтон» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоадоши Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди. Қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлиги айтилаётган Салоҳни Экитике жамоа учун алоҳида аҳамиятга эга футболчи сифатида таърифлади.
«Муҳаммад — катта профессионал. Мен унга доимо ўрнак сифатида қарайман.
Унинг голлар ва голли узатмаларга қанчалик бевосита таъсир қилаётгани яққол кўриниб турибди. У — бу клубнинг афсонаси.
У билан бир майдонда ўйнаш — чинакам неъмат. Айнан шундай футболчилар футболни севдиради», — деди Экитике.
Аввалроқ Салоҳ клубдаги ҳозирги ҳолатидан норози эканини айтган ва қишда жамоасини ўзгартириши эҳтимолини истисно қилмагандӣ.
