Симеоне Гризманнни эътироф этди: У абадий футболчи
Бу ақл бовар қилмас гол: Пубиллнинг ажойиб узатмаси, тўпни қабул қилиши, зарбаси, ҳаракати — ҳаммаси энг юқори даражада. У абадий футболчи, фарқ яратадиган футболчи.
Биз у билан ҳар куни мулоқот қиламиз, чунки у майдонда бўлганида учрашувнинг исталган бўлагида жамоа учун жуда муҳим. Шундай ўйин кўрсатганида, у мутлақо муносиб равишда ўз даражасини янада оширади — клуб афсонаси, клубнинг энг яхши тўпурари.
Антуанга нисбатан менда фақат чексиз миннатдорлик бор», — дея Симеоненинг сўзларини AS нашри келтирди. 13 декабр куни «Атлетико» Ла Лига доирасида ўз майдонида «Валенсия»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
