Виталий Денисов Сафоновнинг ўйинини юксак баҳолади
“Матвей ўзини кўрсатди: имкониятини кутди ва ундан унумли фойдаланди. Клубнинг совринни қўлга киритиши учун у етарлича жиддий меҳнат қилди”, — дея Денисов сўзларини келтиради “Советский спорт”.
Жорий мавсумда Сафонов Франция клуби сафида тўртта ўйинда майдонга тушди. Уларнинг иккитасида дарвозаси дахлсиз қолди.
Қўлидан олган жароҳати сабаб дарвозабон тахминан 3–4 ҳафтага сафдан чиқди.
