«Ливерпуль» Карим Адейемини трансфер қилишни кўзламоқчи
Манбага кўра, томонлар аллақачон дастлабки музокараларни ўтказган. Қайд этилишича, «Боруссия» Адейемини 23 миллион евро эвазига трансфер қилиш бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Манба таъкидлашича, мерсисайдликлар ҳозирча Адейемини асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти. Клуб, аввало, захира ўриндиғини кучайтириб, ҳужумда турли вариантларга эга бўлишни истамоқда.
Жорий мавсумда Адейеми барча мусобақаларни ҳисобга олганда 22 ўйинда майдонга тушди, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
