«Милан» «Ювентус» юлдузи Влахович билан боғланди
Журналист Даниэле Лонго хабарига кўра, «Милан» Влаховични таркибга қўшиб олиш устида ишлаяпти. «Россонери» вакиллари футболчининг агенти билан аллақачон учрашув ўтказган, бу трансферга спорт директори Игли Таре шахсан қизиқмоқда.
Душан Влахович жорий мавсумда 17 ўйинда 6 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Ноябр охирида ҳужумчи жароҳат олди ва кутилишича, фақат март ойида тўлиқ тикланади.
Январ ойида футболчи 26 ёшга тўлади.
