Наманганда компания сохта реклама учун жаримага тортилгани маълум бўлди
Наманган вилоятида Рақобат қўмитаси томонидан Yas-Petroleum Trade компаниясига реклама қонунчилигини бузганлик учун жарима солинди. Мазкур фирма ижтимоий тармоқларда ўзини Li Auto автомобилларининг расмий дилери сифатида кўрсатган реклама эълон қилган.
Текширув натижасида бу маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслиги ва харидорларни чалғитиши мумкинлиги аниқланган. Компанияга ёлғон реклама материалларини ўчириб ташлаш ва келгусида бундай қонунбузарликларни такрорламаслик мажбурияти юклатилди.
Yas-Petroleum Trade компанияси 2022 йили Наманган вилоятида ташкил этилган бўлиб, автомобиллар савдоси билан шуғулланади. Унинг ягона эгаси Анварбек Усмонов ҳисобланади.
