«Атлетико» Хави Галаннинг «Осасуна»га кетганини маълум қилди
«Матрасчилар» Галанга келгусидаги фаолиятида омад тилади. Испан матбуоти маълумотига кўра, «Осасуна» Галан трансфери учун 500 минг евро тўлайди.
Хави Галан «Атлетико» сафида 56 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 7 та голли узатмани амалга оширган. 18 та ўйиндан сўнг «Атлетико» Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
«Осасуна» эса 12-ўринни эгаллаб турибди.
