Кафанов Сафонов мукофоти ҳақида фикр билдирди
«Дунёнинг энг кучли клуби футболчиси сифатида рус йигитининг энг яхши ўйинчи деб топилгани Матвеяни шундай катта клубга таклиф қилиш хато бўлмаганини яна бир бор кўрсатади», — дея мутахассис сўзларини «Матч ТВ» келтиради. Яқинда «Фламенго»га қарши ўйинда Сафонов кетма-кет тўртта пенальтини қайтарди ва парижликларга навбатдаги совринни — Қитъалараро кубокни олиб берди.
Кафанов бу муваффақият Матвейнинг фаолиятида тарихда қолишини таъкидлади. Жорий мавсумда «Краснодар»нинг собиқ футболчиси ҳисобида тўртта ўйин бор, уларда у учта гол ўтказиб юборган.
