«Реал» Алаба бўйича якуний қарор қабул қилди
ESPN хабарига кўра, «қироллик» клуби австриялик футболчига янги шартнома таклиф қилмайди. Амалдаги келишув муддати келаси ёзда тугагач, Алаба «қаймоқранглилар» сафини эркин агент сифатида тарк этади.
Давид Алаба 2021 йилдан бери «Реал»да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у майдонга атиги тўрт марта тушди.
Умуман олганда, у мадридлик гранд сафида барча мусобақаларда 120 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлган.
