Япония 2026 йил учун рекорд бюджетни тасдиқлади
Япония бош вазири Санаэ Такаичи бошчилигидаги ҳукумат 2026 йилги молиявий йил учун рекорд ҳажмдаги бюджетни тасдиқлади. Бюджет миқдори 122,3 триллион йенни ($784,6 миллиард) ташкил қилади.
Шу билан бирга, янги давлат облигацияларининг чиқарилиши бироз ошиб, $182,9 миллиарддан $189,4 миллиардга етади, бюджетнинг қарзларга боғлиқлиги эса 1998 йилдан бери энг паст даражага – 24,2 фоизга тушади. Солиқ тушумлари 7,6 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 83,7 триллион йенни ($536 миллиард) ташкил қилиши кутилмоқда.
Бу маблағлар ижтимоий тўловлар ва мудофаа харажатларини молиялаштиришга ёрдам беради, аммо қарз бўйича ўсиб бораётган харажатларни тўлиқ қопламайди. Ушбу харажатлар Япония Марказий банкининг ортиқча юмшоқ пул сиёсатида чиқиши фонида 10,8 фоизга, яъни сўнгги 29 йилдаги энг юқори даражага кўтарилади.
Такаичи узоқ муддатли бюджет режалаштиришда ёндашувни ўзгартиришни режалаштирмоқда. У бирламчи харажатларни ҳар йили мувозанатлаштириш амалиётидан воз кечиб, кўп йиллик мақсадларни белгилаш орқали маблағларни янада мослашувчан сарфлашни таъминламоқчи.
