«Барселона» Ҳамза Абделькарим учун таклифини яхшилади
Mundo Deportivo Миср ОАВларига таяниб ёзишича, энди «Барселона» яхшиланган таклиф билан чиқди — 1,8 млн евро ўрнига 2 млн евро. Миш-мишларга кўра, «Ал-Аҳли» тахминан 5 млн евро сўрамоқда.
Ҳамза Абделькарим Африка қитъасининг энг совриндор клуби асосий жамоаси сафида бешта ўйин ўтказган. Миср ўсмирлар терма жамоасида эса истиқболли ҳужумчи 19 учрашувда 12 та гол уриб, 6 та голли узатма амалга оширган.
