Тьяго Пинто Хуйсен «Олтин тўп»ни олиши мумкинлигини айтди
«Борнмут»нинг футбол операциялари бўйича президенти Тьяго Пинто «Реал» ҳимоячиси Дин Хуйсен ҳақида юқори баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пинтонинг фикрича, Хуйсен марказий ҳимоячилар орасида «Олтин тўп»ни қўлга киритиш салоҳиятига эга ягона футболчи. У, агар мураббий уни бир куни ярим ҳимоячи сифатида ҳам майдонга туширса, Хуйсен барча даврларнинг энг кучли футболчиларидан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Дин Хуйсен 2025 йилда «Борнмут»дан «Реал»га 62 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи «Реал» сафида барча мусобақаларда 21 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 1 та голли узатма берди.
